| Русский | Қазақша | Ўзбекча |

EXIMA фирмаси Швейцария, Германия ва Ғарбий Европанинг айрим мамлакатларидан гўшт, сут ва балиқни қайта ишлаш жиҳозларини, ўзига хос харажат материаллари ва эқтиёт кисмларини бевосита етказиб бериш билан шуғулланади. Компания фаолияти Ўрта Оиё минтақаси: Қозоғистон, Қирғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Монголия, Туркманистон, Озарбайжонга татбиқ этилади.

EXIMA Ғарбий Европа ва АҚШдаги: K+G Wetter (Германия), INTERNATIONAL CLIP (Италия), Mado (Германия), Dick (Германия), Velati (Италия), Bonner (Болгария), Variovas (Германия), Maja (Германия), Magurit (Германия),  Bastra (Германия) каби бир қатор етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг расмий вакили ҳисобланади.

EXIMA фирмаси байналмилал Компания бўлиб, у қуйидаги уч бўлинмадан ташкил топган: “EXIMA Europe”, “EXIMA – Қозоғистон” ва “EXIMA- Ўзбекистон”. Уларнинг ҳар бири ўз муайян вазифаларига эга.

“EXIMA Europe” бўлинмаси харидорлар ва ишлаб чиқарувчи заводлар ўртасидаги ишларнинг бир-бирига мосланишини таъминлайди, жиҳозлар, харажат материаллари ва эқтиёт қисмлар логистикаси ва транспортни ташкил қилади, етказиб бериш шартларини мувофиқлаштириш учун координациялаш ишларини олиб боради. Бизнинг мақсадимиз Сизни ишлаб чиқарувчиларга максимал тарзда яқинлаштиришдан иборат, шу боис Европадаги ишлаб чиқарувчи заводларга ташриф буюришни тавсия этамиз. Бу жуда оддий: Сиз заводларга бориш, ишлаб чиқарувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, ускуналар ишлашини амалда кўриш истагингизни билдирасиз, баз эса Сизга таклифнома берамиз, Сизни Франкфурт на Майне (Германия) шаҳар аэропортида кутиб оламиз ва Сизнинг минтақангиздаги вакил заводлар орасидан Сизни қизиқтирганларга ташриф буюришни ташкиллаштирамиз.

“EXIMA – Қозоғистон” ва “EXIMA- Ўзбекистон” бўлинмалари EXIMA етказиб бераётган жиҳозларга сервис хизматларини амалга оширади, ускуналарни монтаж қилиш, фойдаланишга топшириш, техник хизмат кўсатиш, ходимларни ускуналардан фойдаланиш бўйича ўргатиш ишларини бажаради. EXIMA бўлинмаларнинг тажрибали мутахассислари Европадаги заводларда сертификациядан ўтказилган. Биз сервис хизматларига жуда катта аҳамият қаратамиз, чунки сервис ва билимли ходимлар ускуналарнинг узоқ йиллар бузилмай ишлаши гаровидир. Шунингдек, “EXIMA – Қозоғистон” ва “EXIMA- Ўзбекистон” бўлинмалари Алмата ва Тошкент омборларидан харажат материаллари ва эҳтиёт қисмларни таклиф этади.“EXIMA – Қозоғистон” ва “EXIMA- Ўзбекистон” – Сизнинг минтақангиздаги Сизнинг шеригингиз.

Етказиб бериладиган ускуналарга кўшимча тарзда технологик ёрдамни ҳам таклиф этамиз. Европанинг EXIMA томонидан тавсия этиладиган жиҳозлар билан ишлаш учун ихтисослашган энг яхши технологлари Сиз томондан тайёрланаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришда Сизга кўмаклашадилар.

Тел.: +49 (0) 176 240 193 59
Teл.: +49 (0) 1577 337 22 81
E-Mail: kontakt@exima-online.com
IBPSoft
Design & Programming 2012